Жаҳон | 20:35 / 02.06.2020
8423
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон чегарасидаги муаммолар сабабли депутатлар ЕОИИга алоқадор масалаларни муҳокама қилишни истамади 

Депутатлар ЕОИИга алоқадор бешта қонун лойиҳасини кўриб чиқиши лозим эди.

Қозоғистон Жогорку Кенешининг халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси ЕОИИ бўйича масалалар муҳокамасини  кун тартибидан  чиқариб ташлади.

Депутат Канибек Иманалиев қирғиз-қозоқ чегарасидаги муаммолар ҳақида маълум қилди ва ҳукуматга иттифоқ котибиятига зудлик билан нота йўллашни таклиф қилди.

«Юк фуралари Қозоғистон билан чегарада уч кундан бери турибди. Қўмитага Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги халқаро фаолиятга алоқадор барча масалаларни кун тартибидан олиб ташлашни таклиф қиламан», — деди у.

Ҳамкасблари Канибек Иманалиевни тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Қўмита ЕОИИга алоқадор бешта қонун лойиҳасини кўриб чиқиши лозим эди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид