Юқори Чирчиқда фуқаро қарийб 1,5 килограмм наша билан қўлга тушди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йил 22 май куни соат 14:30да Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан Гулбоғ маҳалласи ҳудудида Тошкент шаҳар Бектемир туманида яшовчи 35 ёшли Е.А. мақсадсиз юрганлиги ва ўзини шубҳали тутганлиги сабабли тезкор суҳбат ўтказилиб холислар иштирокида шахсий тинтув қилинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, шунда у қўлида бўлган қора рангли полимер пакетга ўралган яшил рангли, ўткир ҳидли “наша”га ўхшаш ўсимлик баргларини ўзи билан олиб юрганлиги аниқланиб, мазкур ўсимлик барглари холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, фуқаро Е.А.дан олинган полимер пакет ичидаги ўсимлик моддаси ҳўл “марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги ва унинг соф оғирлиги 1.407 граммни ташкил қилиши аниқланган.
Ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:30 / 04.11.2024
ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйди
18:09 / 25.10.2024
Янги Тошкент шаҳри учун Тошкент вилоятидан қўшимча ер ажратилди
13:30 / 09.10.2024
Гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш давлат комиссияси ваколатлари белгиланди
11:50 / 09.10.2024