Ўзбекистон | 09:41 / 04.06.2020
8448
2 дақиқада ўқилади

«Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилини жорий этишнинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган концепцияси тасдиқланади

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маҳалла тизимини ривожлантириш ва жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини жорий этишнинг 2020 — 2024 йилларга мўлжалланган концепцияси тасдиқланади.

Президентнинг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маҳалла тизимини ривожлантириш ва жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини жорий этишнинг 2020 — 2024 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Қуйидагилар:

а) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маҳалла тизимини ривожлантириш ва жамиятда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини жорий этишнинг 2020 — 2024 йилларга мўлжалланган концепцияси тасдиқланади ва унда қуйидагилар назарда тутилади:

жамиятнинг бетакрор ижтимоий тузилмаси ҳисобланадиган маҳалла институтини аҳолининг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш, унинг роли ва аҳамиятини ошириш;

хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш;

жамият ва оилада соғлом ва барқарор ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини тубдан ислоҳ қилиш;

маҳалла институтининг ички ишлар органлари, бошқа давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари билан узлуксиз, тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ва профилактика (катта) инспекторларининг роли ва мавқеини янада ошириш, мустақиллиги ҳамда ваколатларининг амалий самарадорлигини таъминлаш;

соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда ходимларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва моддий-техника таъминотини яхшилаш.

б) Концепцияни 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харита”си тасдиқланади.

Концепция тегишли даврга мўлжалланган асосий йўналишлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили алоҳида тасдиқланадиган “Йўл харита”си орқали босқичма-босқич амалга оширилиши белгилаб қўйилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид