SARS-CoV-2 коронавируси геномида инсон оқсилининг бир қисми топилди
Кембриж университети биоинформатиклари сунъий онгдан фойдаланиб, SARS-CoV-2 коронавируси генетик кетма-кетлигида инсоннинг муҳим оқсилларидан биридаги парча билан бир хил, 8 та аминокислотадан иборат киритмани аниқлашди.
Бу киритма вирус геномининг унинг инсон ҳужайрасига кириши имконини белгилайдиган жойида жойлашган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ушбу парча мутлақ ўзига хос бўлиб, бошқа турдаги коронавирусларда учрамайди.
Гёттинген университети (Германия) профессори, генетик Константин Крутовский “Известия” нашри билан суҳбатда SARS-CoV-2’да инсон оқсилининг бир қисми пайдо бўлишининг 4 та тахминини илгари сурди.
“Албатта, бу тасодифий мутация-киритма бўлиши мумкин, бироқ бунинг юз бериши эҳтимоли жуда кичик. Иккинчи вариант: коронавируснинг оралиқ хўжайини инсонникига ўхшаш киритмага эга бўлиб, вирус табиий саралаш ва мутация вақтида унга мослашган. Бироқ ушбу оралиқ хўжайин ҳали топилмади. Учинчиси: вирус одамлар орасида анчадан бери мавжуд бўлган ёки у инсон ҳужайраларида лаборатория шароитида етиштирилган. Ва ниҳоят тўртинчи тахмин: бу киритма коронавирусга сунъий йўл билан киритилган”, деб ҳисобламоқда мутахассис.
Мавзуга оид
22:11 / 22.05.2021
Қирғизистонда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини онлайн ўтказиш тавсия этилди
19:54 / 22.05.2021
Камбағал мамлакатлар коронавирус ихтиёрига топшириб қўйилди – БМТ бош котиби
23:17 / 21.05.2021
ЖССТ вакили коронавирус қурбонлари сони расмий статистикага қараганда анча кўплигини айтди
10:19 / 21.07.2020