Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини онлайн ўтказиш тавсия этилди
Республика штабининг билдиришича, аҳоли орасида янги касалланиш ҳолатлари аниқланаётгани ва санитария талабларига риоя қилинмаётгани сабабли эпидемиологик вазият ёмонлашиши эҳтимоли сақланиб турибди.
Қирғизистон тезкор штаби таълим ва фан вазирлигига мамлакат мактабларида «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини онлайн ўтказишни тавсия этди. Бу ҳақда 24.kg хабар бермоқда.
Бишкек ва Ўш мэриялари тадбирларни қандай шаклда ўтказишни ўзлари белгилади. Ўшда барча тадбирлар онлайн тарзда бўлади. 24 ва 25 май кунлари мактаб битирувчиларининг байрам тантаналари ва базмлар уюштиришига йўл қўйилмайди.
Бишкекда ҳам «Сўнгги қўнғироқ» анъанавий шаклда ўтказилмайди.
Қирғизистон республика штабининг билдиришича, аҳоли орасида янги касалланиш ҳолатлари аниқланаётгани ва санитария талабларига риоя қилинмаётгани сабабли эпидемиологик вазият ёмонлашиши эҳтимоли сақланиб турибди.
Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда охирги суткада 308 кишида коронавирус аниқланган. Жами касалланганлар сони 102 мингдан ошган, 1743 нафар бемор вафот этган.
Мавзуга оид
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
16:34 / 01.07.2026
Қирғизистон 650 кг колбаса маҳсулотларини Ўзбекистонга қайтариб юборди
20:14 / 29.06.2026