Тошкентдаги Британия менежмент университети ректори: «Нуфуз ва сифат – топ университетларнинг энг муҳим активлари»
Май ойида Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Тошкентда Британия менежмент университети ташкил этилди.
Бу – мустақил, нодавлат ОТМ бўлиб, молия соҳасида жаҳон даражасидаги бизнес етакчиларини, халқаро молиявий таҳлил ва аудит бўйича профессионал мутахассисларни тайёрлайди.
Таълим Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия ва бошқа инглиззабон мамлакатларидан таклиф этилган тил эгалари томонидан тўлиқ инглиз тилида олиб борилади.
Университети ректори, профессор Конрад Озог абитуриентларни қизиқтираётган қатор масалалар юзасидан интервью берди.
– Тошкентдаги Британия менежмент университети ўзининг улкан режаларида ўзини Марказий Осиёдаги олий таълимнинг етакчиларидан бири сифатида кўради. Профессионаллар ва бизнес раҳбарларини тайёрлаш бўйича стратегиянгиз қандай?
– Шубҳасиз, чуқур билим ва профессионал кўникмалар инсонни муваффақиятли қилади. Аммо карьерада ўсиш учун қатъият ва собитқадамлик ҳам муҳимдир. Шунинг учун бизнинг муваффақият формуламиз қуйидагича:
Таълимдаги сифат = собитқадам талабалар + халқаро даражадаги ўқитувчилар + талабгир билим ва кўникмалар.
Буюк Британиянинг энг яхши университетларидан ўрнак олган ҳолда талабаларга муваффақиятли карьера учун пойдевор қўйишда ёрдам берамиз. Минтақадаги энг яхши иш берувчилар билан ҳамкорлигимиз битирувчиларимизни дунё миқёсида рақобатбардош ходимга айлантиради.
– Сизнингча, Британия университетларининг ўзига хос хусусияти нимада? Ҳақиқатан ҳам кучли университет бошқаларидан нимаси билан ажралиб туради?
– Нуфуз ва сифат топ университетларнинг муҳим активларидир, бу шунчаки бир ибора эмас. Британия менежмент университети учун булар бир-бирисиз мавжуд бўлишмайди. Яхши нуфузга эга бўлиш ҳар доим кучли ўқитувчиларни, қунтли талабаларни жалб қилади ва юқори сифатли ўқув жараёнини кафолатлайди.
Бошқа томондан, ҳар доим сифат даражасини ушлаб туриш истаги университетнинг нуфузини оширади. Иккаласига ҳам эга бўлиш қийин, аммо уларни йўқотиш осон.
– Мамлакатдаги баъзи университетлар кириш имтиҳонлари бекор қилинганини эълон қилди. Нега БМУ бундай қилмади?
– Университетлар кириш имтиҳонларидан иккита асосий мақсадда фойдаланадилар:
1. Керакли асосий билимларга эга собитқадам абитуриентларни танлаб олиш;
2. Талаба таҳсил олишининг индивидуал траекториясини яратиш.
Баъзилар имтиҳонларни бекор қилиш абитуриентларга ёрдам беради, деб ҳисоблашади. Аслида, ўқишга киришда назоратнинг йўқлиги келажакда талабаларга зарар етказади. Биз эса сифат даражасини туширмоқчи эмасмиз.
«Биз абитуриентларга кириш жараёнида сифатни йўқотмаган ҳолда ёрдам беришга тайёрмиз». Тошкентдаги Британия менежмент университети ректори, профессор Конрад Озóг
– Карантин-чи, унда қандай йўл тутилади? Кўпгина ўқувчиларнинг IELTS имтиҳонларидан ўтишга ва ҳатто ўрта маълумот тўғрисида аттестат олишга ҳам имкониятлари бўлмади. Улар нима қилишади?
– Биз абитуриентларга кириш жараёнида сифатни йўқотмаган ҳолда ёрдам беришга тайёрмиз.
Биринчидан, аттестат кейинчалик тақдим этилиши мумкин.
Иккинчидан, IELTS имтиҳонларини топшира олмаганлар халқаро экспертлар томонидан яратилган бизнинг BMU English Assessment`ни бепул топширадилар. Ушбу тест тизими инглиз тилини билиш даражасини аниқ ва самарали аниқлашга имкон беради.
Учинчидан, барча абитуриентлар инглиз тилида тил эгалари билан суҳбатдан ўтадилар. Айнан шу ерда уларнинг ҳар бирида бизни ўзларининг қатъиятларига ишонтириш имконияти бўлади.
– Суҳбатимиз интиҳосида бугунги ўқувчиларга университет танлашда қандай маслаҳат берасиз?
– Сизни ҳар куни билим ва кўникмалар эгаллашга, тинимсиз меҳнат қилишга, истеъдодларингизни кашф этиш ва ривожлантиришга мажбур қиладиган университетга киришдан қўрқманг. Ўсиш – ҳеч қачон осон бўлмаган, лекин ушбу меҳнатгина сизнинг профессионал муваффақиятингиз гаровидир!
Университетнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
Сайт: www.bmu-edu.uz
Instagram: bmu_edu
Telegram: BMUedubot
Facebook: bmueducation
E-mail: info@bmu-tashkent.org
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
21:27 / 31.10.2024
Навоий давлат университети ташкил этилди
14:36 / 24.10.2024
“Бир ойда фойдаланишга топширамиз” – Аграр университети ётоқхонаси таъмиридаги камчиликлар бартараф этилаётгани айтилди
12:30 / 23.10.2024
Миннесота университетида Фаластин тарафдорлари акцияси иштирокчилари ушланди
18:17 / 18.10.2024