Lufthansa биринчи марта Германиянинг 30 та энг йирик компанияси рўйхатини тарк этди
Коронавирус пандемияси сабабли Европанинг энг йирик авиакомпанияси Lufthansa Франкфурт биржасида акциялари сотилувчи 30 та йирик компания рўйхатидан чиқиб кетди. 22 июндан авиакомпания акциялари Германиянинг DAX индексидан биринчи марта чиқарилади.
Компания индексда у ташкил этилган 1988 йилдан бери қолаётганди. DAX-30’да авиакомпаниянинг ўрнини Deutsche Wohnen кўчмас мулк агентлиги эгаллайди. Lufthansa эса иккинчи дивизионга - ўртача капиталлашувга эга 60 та компанияни ўз ичига олган MDAX индексига ўтади.
Германия авиакомпанияси пандемия сабабли халқаро парвозларни тўлиқ тўхтатишига тўғри келгани сабабли жиддий зарар кўрди. Компания чоракни 2,1 млрд евро соф зарар билан якунлади ва Германия ҳукуматига ёрдам сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлди. Натижада ҳукумат авиакомпанияга кредитлар кўринишида 9 млрд евро миқдорида молиявий ёрдам тақдим қилишга рози бўлган ва бунинг эвазига компаниянинг 20 фоиз акциясини ҳамда кузатув кенгашида 2 та ўрин олган. Шу тариқа, Lufthansa 1997 йилдан бери илк бор яна қисман давлат авиакомпаниясига айланган.
Мавзуга оид
12:02 / 02.11.2024
Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
08:40 / 16.10.2024
Lufthansa АҚШда яҳудийлар дискриминацияси учун жаримага тортилди
11:10 / 14.10.2024
Lufthansa раҳбари: ГФРга парвозлар сони қисқаришда давом этади
01:19 / 07.09.2024