Ўзбекистонда 750 мингга яқин коронавирус тести ўтказилди
Республикадаги мавжуд вирусологик лабораторияларда сўнгги бир кунда 18 655та, шу вақтга қадар жами 748 555та коронавирус тести ўтказилган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов маълум қилди.
Бугун, 5 июнь куни АОКАда бўлиб ўтган брифингда мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга оид маълумотлар тақдим этилди.
«Ўзбекистонда шу вақтгача жами 3 965 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, ҳозирги кунгача 3 087 нафар бемор бутунлай соғайди, 862 нафар бемор даволанмоқда. Сўнгги 14 кун давомида тасдиқланган 937та касалланиш ҳолатидан 412таси (47 фоизи) аҳоли орасидан, 525 нафари (53 фоизи) хориждан келган фуқаролар орасидан аниқланган.
Бугунги кунда, коронавирус инфекциясига қарши профилактик ҳамда эпидемияга қарши тадбирлар кучайтирилган тартибда давом эттирилмоқда. Бу жараёнга барча куч ва воситалар жалб қилинган, жараённинг ҳар бир бўғини тўлиқ назоратга олинган», дея Ботир Қурбоновнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Агентлик вакили эпидемиологик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келганлар ва беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар ҳақида ҳам маълумот берди.
«Эпидемиологик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 49 117 нафар фуқаро саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда. Улардан, 26 794 нафар фуқаро уй шароитида, 22 323 нафар фуқаро стационар шароитда карантинга олинган.
Республика бўйича 45та ПЗР лаборатория комплексида иш самарадорлиги юқори қувватга эга, экспресс усулда ишлайдиган 75та ПЦР аппаратлари кун-у тун ишламоқда ва бу жараёнга 137 нафар тажрибали врач-вирусологлар жалб қилинган.
Мавжуд вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда 18 655та, эпид мавсум давомида 748 555та тест синовлари ўтказилди», деди Ботир Қурбонов.
Мавзуга оид
17:46 / 28.10.2024
Apple саломатлик учун фойдали иловани синовдан ўтказди
18:39 / 11.10.2024
Абитуриентлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини судга берди
15:03 / 14.08.2024
Ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари саналари эълон қилинди
14:00 / 09.08.2024