Ўзбекистон | 20:45 / 05.06.2020
9210
1 дақиқада ўқилади

Хотин-қизлар ва сўхлик ёшлар учун ОТМларда қўшимча 1300та грант квота ажратилади

ОТМларга 2020/21 ўқув йили учун қабулда хотин-қизлар учун 800та, Сўх тумани мактабларининг битирувчилари учун 500та грант ўринлари ажратиладиган бўлди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Фото: KUN.UZ

Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев 4 июнь куни бўлиб ўтган онлайн брифингда маълум қилди.

«Муҳтарам президентимизнинг топшириқларига асосан, бу йил кам таъминланган, қийналган аёллар, шундай оилаларнинг фарзандлари, уйда ногирони бўлган оилаларнинг қизлари учун президентимизнинг алоҳида грантлари бўйича олий таълим муассасасига ўқишга киритиш белгиланган.

Ҳозир ушбу низомни якунлаш жараёнидамиз, кейинги ҳафта унинг тўлиқ тартиби ҳақида етказамиз. Бунда биринчи навбатда маҳалла идоралари ишлайди. Уларга барча имкониятлар яратиб, ҳудудлар кесимида 800та квота белгилаб, ажратиб берилади.

Бундан ташқари, президентимизнинг кечаги топшириқлари асосида Фарғона вилоятининг Сўх туманида мактабни битираётган ўқувчилар учун ҳам 500та грант ажратилиши керак деган топшириқ олдик», – деди Беҳзод Мусаев.

Брифингда 2020 йилги қабул мавсумига доир бошқа қатор янгиликлар ҳам эълон қилинди. Хабарлар билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид