Ўзбекистон | 16:15 / 08.06.2020
10583
1 дақиқада ўқилади

Чартер рейслар орқали олиб келинадиган фуқаролар аэропортдан тўғри карантин зонасига олиб кетилади – Нурмат Отабеков

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг айтишича, хорижий мамлакатлардан чартер рейслар орқали олиб келинадиган фуқаролар аэропортнинг ўзидан тўғри карантин зонасига олиб кетилади.

“Хорижий мамлакатлардан чартер рейслар орқали олиб келинадиган фуқароларни кутиб олишга, уларнинг оила ъзолари ва яқинлари билан учрашишига рухсат берилмайди. Улар аэропортнинг ўзидан тўғри карантин зонасига олиб кетилади.

Бош давлат санитария врачининг 4-сонли қарорига биноан давлатимиз чегарасидан кириб келган ҳар бир фуқаро 14 кунга карантинга олинади, 10-куни коронавирусга анализ топшириб, натижаси манфий бўлса 14-куни уйига рухсат берилади.

Чет элдан келган фуқароларимиз карантинга олинган вақтда уларнинг юклари қандай юк турига киришидан қатъи назар, 100 фоиз зарарсизлантирилади”, дея Нурмат Отабековнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Аввалроқ «Uzbekistan Airways» 22 июнгача режалаштирилган чартер рейслар бўйича маълумот берган эди.

Жамшид Ниёзов
Тайёрлаган Жамшид Ниёзов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид