Dream City: Tashkent Cityдаги савдо жойларига қулай шартлар асосида бўлиб тўлаш имконияти
Ҳозирда Dream City Development компанияси Tashkent City ҳудудида кўчмас мулк объектларини бунёд этмоқда. Яқин орада қад ростлайдиган лойиҳа: бизнес марказлари, нуфузли меҳмонхоналар, ресторанлар, кўнгилочар марказлар, улкан парк ва замонавий турар-жой мажмуалари минглаб меҳмонлар, аҳолимиз, сайёҳ ва инвесторлар диққатини жалб қиладиган жойга айланади.
Шахсий бизнесини ривожлантириш ва унга максимал қулай сармоя киритишни истаганлар учун Dream City Development компанияси Tashkent City ҳудудидаги савдо жойларини юқори чегирма ва бўлиб тўлаш шарти билан таклиф қилади.
Фақат акция вақтида бўлиб тўлаш 3 ойлик имтиёз даври билан 30 ойгача узайтирилади. Умумий нархнинг 15% тўлаб, сиз халқаро ишбилармонлик марказидан ресторан, дўкон ёки офис эгаси бўлишингиз мумкин. Шунингдек, мижозларни кўп миллионлик чегирмалар, бонуслар ва совғалар кутмоқда.
Boulevard турар жой мажмуаси биринчи қаватида ажойиб шопинг-авеню бўйлаб 3 километрга чўзилган 40 дан 1028 м² гача майдонга эга панорама ойнали дўкон ёки ресторанлар бўлиб, ундан масканнинг ички қисми ва ундаги маҳсулотлар кўзга ташланиб туради. Янги таклиф доирасида Boulevard шопинг-авенюдан савдо жойи харид қилган ҳар бир харидорга Shivaki совутиш тизими совға қилинади.
Ўзгача кўриниш ҳамда маҳобатни афзал кўрадиганлар учун мақбул ечим Boulevard бизнес марказида 75 дан 205 м² гача бўлган офис ва тижорат жойларини танловидир. Бизнес марказдаги алоҳида икки қаватли бино ўзига хос меъморий услуби ҳамда алоҳида автотураргоҳи билан ажралиб туради. Мавжуд таклифга кўра, Boulevard бизнес марказининг 2-қаватидан жой харид қилганларга совға сифатида ер ости автотураргоҳидан жой берилади.
Шунингдек, Boulevard турар жой мажмуаси №8 уйда 72 дан 1315 м² гача майдонга эга жой тақдим этилади, бу бинода машҳур меҳмонхоналар тизими Holiday Inn by Intercontinental Hotels Group янги форматдаги меҳмонхона-офис жойлашади. Замонавий ва пухта ўйланган жой офисларни ташкил қилиш учун жуда мос келади ва энди 22% гача чегирма билан тақдим этилади.
Барча таклифлар чекланган ва 30.06.2020 йилгача амал қилади. Tashkent Cityда ўз бизнесингизни амалга оширишнинг қулайлик ва ютуқлари ҳақида биринчи бўлиб хабардор бўлинг. Dream City сотув офисига ташриф буюринг ва батафсил маълумотга эга бўлинг.
Умумий маълумот маркази: +99871 202-22-22
Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунларисиз соат 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.
Манзил: Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ
Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл.
Сайт: www.dreamcity.uz
Telegram: t.me/dreamcityuz
Facebook: fb.com/dreamcity.uz
Instagram: @dreamcity.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:00 / 06.02.2021
Dream City сотув офисида Seoul Mun шоуруми очилди
11:00 / 19.12.2020
Boulevard Business Center бизнесингизнинг нуфузини акс эттиради
08:30 / 02.12.2020
Tashkent City'даги Boulevard бизнес маркази эксклюзив савдо майдонини таклиф этади
08:10 / 01.10.2020