Жаҳон | 18:09 / 08.06.2020
3891
1 дақиқада ўқилади

Грузия карантин чекловларини юмшатди

Умумий овқатланиш муассасаларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофага риоя қилиш мажбурий бўлади, бир столда олтитадан ортиқ киши ўтиришига рухсат берилмайди. 

Грузия ҳукумати 8 июндан коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган карантин чекловларини юмшатиш бўйича навбатдаги босқични бошлади. Бу ҳақда «Sputnik Грузия» хабар берди.

Ҳукумат қарорига мувофиқ, мамлакатда ресторан ва қаҳвахоналар, меҳмонхоналар ва валюта алмаштириш шахобчалари, халқаро қатнов очилади. Йўловчи ва темир йўл қатнови 15 июндан бошланади.

Умумий овқатланиш муассасаларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофага риоя қилиш мажбурий бўлади, бир столда олтитадан ортиқ киши ўтиришига рухсат берилмайди. 

Маълумотларга кўра, Грузияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 800дан ортиқ ҳолат қайд этилган, 13 киши вафот этган.

Мавзуга оид