Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 3500дан ошди
Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 3504 нафарга етди.
Пойтахтдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 15 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 13 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасида 1 нафар, жами 29 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 9 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 59 ёшда, ёши кичиги 25 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳри ва вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятидан 1 нафардан бўлса, 3 нафари Фарғона ва Наманган вилоятидан, 2 нафардан Самарқанд ва Андижон вилоятларидан.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 6 нафари эркак, 7 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 64 ёшда,кичиги эса 28 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 4 нафари Тошкент вилоятидан, 6 нафари Тошкент шаҳридан, Қорақалпоғистон, Фарғона ва Наманган вилоятларидан эса 1 нафардан.
Шунингдек, 3-сонли туғруқ мажмуасидан 28 ёшли 1 нафар пойтахтлик аёл шифо топиб, Тошкент шаҳрида жами тузалганлар сони 1572 нафар ташкил қилмоқда.
Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 3504 нафарга етди.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022