Пандемия даврида ўқишини кўчира олмаганлар учун қандай имконият яратилган?
10 июнь куни АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи Абдусамад Маманазаров иштирокида ўтган брифингда соҳага оид кўплаб саволларга ойдинлик киритилди.
Унинг сўзларига кўра, ўқишни кўчириш учун 2020 йилнинг 15 июлидан 5 августига қадар ҳужжатлар қабул қилинади. Ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш имконияти яратилади. 6 августдан 30 августга қадар аризалар кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади. Карантин тадбирлари сабабли ўқишни кўчириш жараёнлари муддатларида ўзгаришлар бўлганда вазирликнинг расмий сайти (www.edu.uz) ва телеграм-канали (@eduuz) орқали эълон берилади.
Брифингда академик лицейларга ҳужжат топшириш қандай амалга оширилиши ҳақидаги саволга ҳам жавоб берилди.
“2020-2021 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчи ўқувчиларининг ҳужжатларини академик лицейларда онлайн рўйхатга олиш жорий йил 10 июндан бошланади.
Академик лицейларда ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш бўйича маълумотлар билан вазирликнинг @eduuz расмий телеграм каналида жойлаштирилган ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин.
Ушбу ҳавола орқали ўқувчилар ўзлари танлаган йўналишлар бўйича ҳужжатларини 10 июндан 30 июнга қадар рўйхатдан ўтказишади”, - деди Абдусамад Маманазаров.
Мавзуга оид
17:27 / 12.08.2024
Ўқишни кўчириш тестларида қатнашишга 44 мингга яқин талабгорга рухсат берилди
23:35 / 13.07.2024
Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди
14:46 / 19.09.2023
Ўтиш баллини 89,2 фоиз талабгор тўплолмади – бу йилги «перевод» мавсуми ҳақида
14:28 / 25.08.2023