Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швеция бош вазирининг қотили ким бўлганлиги орадан 34 йил ўтгач маълум бўлди
Швеция бош вазири Улоф Пальменинг қотили орадан 30 йилдан кўпроқ вақт ўтгач маълум бўлди. Бу ҳақда прокурор Кристер Петерссон маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.
Прокуратуранинг аниқлашича, Пальмени дизайнер Стиг Энгстрём ўлдирган. Прокурорнинг қайд этишича, дизайнер вафот этганлиги учун унга нисбатан айблов эълон қила олмаслигини айтди. Шу сабабли иш ёпилган.
Петерссоннинг қўшимча қилишича, қотиллик қуроли топилмаган.
Энгстрёмнинг Пальмени ўлдиришга алоқадорликда гумон қилинишига гувоҳларнинг кўрсатмалари асос бўлган. Дизайнер ўшанда полиция томонидан сўроқ қилинган, у бош вазир ўлдирилган вақтда қаерда бўлганлиги тўғрисида берган кўрсатмаларида чалкашликлар бўлган. Энгстрём 2000 йилда ўз жонига қасд қилган.
Швеция бош вазири Улоф Пальме 1986 йилда турмуш ўртоғи билан кинотеатрдан уйига қайтаётганида отиб ўлдирилган.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026