Жамият | 20:00 / 11.06.2020
16246
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Мурари Жалан ва MJ Developers: режалар ва қарашлар

Ҳиндистоннинг девелопер компанияси Ўзбекистонни ўзига хос фалсафасини амалга ошириш марказларидан бири сифатида танлади. MJ Developers яшаш, ҳордиқ ва ишлаш учун шунчаки бинолар қурмайди – улар янги кўчмас мулк билан ҳаётингиз қанчалик ўзгариши мумкинлигини намойиш этади.

«Шаҳар ичида шаҳар» – Ўзбекистон учун ўзига хос лойиҳалар бўлиб, улар Ҳиндистон, Араб Амирликларида аллақачон ўз «уй»ларини топишга улгурганлар. MJ Developers компанияси асосчиси Мурари Жалан (Murari Jalan) мамлакатимиз кўчмас мулк соҳасининг турли лойиҳаларига ўзини бағишлаш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган. У маҳаллий лойиҳаларда мамлакат учун янги гольф-клублар, шунингдек, таълим муассасалари, тиббиёт ва дам олиш масканларининг бўлишини кўзда тутган. Барча лойиҳалар жаҳон стандартларига мос бўлиб, бизга ўзимиз ҳамда яқинларимизнинг турмуш тарзини яхшилаш учун ҳақиқий имконият беради.

Мурари Жалан Наманган шаҳри собиқ ҳокими Шавкатжон Абдураззақов билан

MJ Developersнинг биринчи лойиҳаси пойтахтда эмас, балки аҳолиси зич бўлган Наманганда жойлашиб, водийнинг ҳақиқий бизнес марказига айланиши шубҳасиз. Истиқомат қилиш, ишлаш, таълим олиш ва кўнгилочар масканлар биноларининг барчаси бир жойда жамланади. Namangan Square муваффақият ва ижобий ўзгаришлар тимсоли бўлади.

Тошкентни эса янада амбицияли лойиҳалар кутмоқда. «Minerva City», «Lake City» «шаҳар ичида шаҳар» – фахрли номга мутлақ мос келган ҳолда улкан майдонни эгаллайди. Бу ерда нафақат турар жой уйлари ва офис бинолари мавжуд савлатли осмонўпар иншоотлар қад кўтаради, балки кўплаб кўнгилочар марказлар ҳам жойлашади, жумладан аквапарклар ва бассейнлар. Барчаси қулай истиқомат, мукаммал шопинг ва ҳордиқ, бизнес юритиш учун бир жойда жамланган.

Ҳиндистонлик девелоперларнинг асосий фалсафаси – қурилишни потенциал мижозлар ва ташриф буюрувчилар турмуш тарзини етарли даражада яхшилаш мақсадида амалга ошириш, уларга юқори халқаро стандартларга жавоб бера оладиган кўчмас мулк сотиб олишга имконият бериш. Қурилишнинг умумэътироф этилган эко-принциплари бу ерда бўлишни нафақат қулай, балки жуда фойдали қилади – объектларнинг 50-60 фоизи яшил ҳудудлардан иборат, бу эса соғлом турмуш тарзини юритишни хоҳлайдиганлар учун жуда муҳим.

Мурари Жалан

Мурари Лал Жалан ҳақида қисқача бизнес-маълумот (Murari Lal Jalan):

Ҳақиқий бизнесмен ва AgioImage Group гуруҳи раиси бўлган Жалан ёшлик вақтидан қоғоз савдоси билан шуғулланадиган оилавий бизнесга қўшилади. У фото хизматлар ва фото маҳсулотлар бозори билан шуғулланган, кейинроқ савдо ва дистрибуция, кўчмас мулкни ривожлантириш, қоғоз ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш ва авиация каби соҳаларга ўтган.

Мавжуд корхоналари БАА, Ҳиндистон, Россия, Ўзбекистон каби мамлакатлар бўйлаб тарқалган бўлиб, турли сегментларни қамраб олади. Туғма биснесмен бўлган Мурари Жалан (Murari Jalan) бизнес учун тўғри имкониятларни ўз вақтида муваффақиятли аниқлашга муваффақ бўлди ва улардан фойда ола олди. Бугун у узоқ йиллар давомидаги кўп тармоқли, кўп бозорли ва турли маданиятли ишларга таянган ҳолда кенг тадбиркорлик кўникмаларига, катта ишбилармонлик тажрибасига, узоқни кўра олиш ва молия соҳаларида уддабуронлик қобилиятларига эгадир ҳамда улар ёрдамида турли ташкилотларни бошқариб келмоқда.

Сайт: namangansquare.com

Instagram: @namangansquare.uz

Facebook: fb.com/namangansquare.uz

Telegram-бот: @namangansquare_bot

Telegram-канал: t.me/themjdevelopers

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид