Тадбирда MJ Developers компания вакиллари, мижозлар, савдо офиси меҳмонлари, илк хонадон соҳиблари ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.

Байрамдаги кириш нутқи билан компания вакили чиқиш қилди ва меҳмонларни табриклади. Бундан ташқари, компания байрам дастурхони ва фуршет ҳам ташкил қилди.

Калитларни топшириш маросими вақтида Namangan Square ТЖМ лойиҳаси раҳбари мажмуанинг барча имкониятлари тўғрисида хонадон соҳибларига гапириб берди, шунингдек, бўлажак аҳолини қизиқтирган саволларга ҳам батафсил жавоб берди.

Тадбирдан кейин хонадон эгалари уларнинг тайёр хонадонларига кузатиб қўйилди. Улар остонадан уйга қадам қўйишар экан, ўз ҳис-туйғуларини ушлаб тура олишмади ва ўз миннатдорчиликларини билдиришди:

“Биз Namangan Square’ни мажмуада биз учун барча керакли шароитлар борлиги учун танладик, бу ер — қулай, пухта ўйлаб режалаштирилган ва экологик тоза маскандир”.

“Уйларнинг архитектураси ҳайратланарли, улар юқори технологиялар асосида сифатли қурилмоқда. Бизга тадбир жуда ҳам ёқди, ташкилотчиларга ташаккур! Барчага ўз орзуларидаги хонадонларда яшаш насиб қилсин!”

“Namangan Square бошқа режалаштирилган лойиҳалардан қурилишга бўлган муносабати билан ажралиб туради. Қурилиш компанияси Дубайда ҳам ўз нуфузи ва тажрибасига эга. Мен бўлажак уйимни ушбу фактга таянган ҳолда танладим”.

“Калитларимизга эга бўлдик, жуда хам мамнунмиз. Бизга бажарилган ишлар жуда ёқди, компанияга раҳмат айтамиз! Танловимиздан мамнунмиз!”

Бундан ташқари, қурилиш жадал бораётган мажмуа блоклари бўйлаб ҳам экскурсия ташкиллаштирилди ва тақдимотлар тайёрланди. 

Лойиҳа ҳақида