7 июнь куни Тошкентда аниқланган 195 нафар беморнинг 183 нафари битта жойда ишлаган қурувчилар бўлгани маълум қилинди
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов “Zamon” ахборот дастурига берган интервьюсида Тошкент шаҳрида 7 июнь куни коронавирусга чалингани аниқланган 195 кишининг 183 нафари битта муассасада ишлаётган қурувчилар бўлганини маълум қилди.
“7 июнь куни Тошкент шаҳри ҳудудида коронавирус инфекцияси билан зарарлангани аниқланган 195 кишининг 183 нафари қурувчилар бўлиб, улар битта муассасада ишлашган. Ушбу қурувчилар қайси қурилиш компаниясида ишлашганини айтолмайман, чунки истасак-истамасак бу нарса ўша компаниянинг обрўсига, имижига зарар етиб қолади.
Аниқланган ҳолат бўйича тегишли тартибда белгиланган маъмурий чоралар кўрилди ва ушбу ҳолат такрорланишининг олдини олишга қаратилган бир қатор тушунтириш-тарғибот ишлари амалга оширилди”, дея Ботир Қурбоновнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Унинг қўшимча қилишича, беморлар билан бир объектда ишлаган, улар билан алоқада бўлганликда гумон қилинган 300 нафардан ортиқ киши карантинга олинган.
“Касаллик аниқланган қурувчилар билан бирга фаолият юритаётган 300 нафар шахс изоляция қилинган. Бугунги кунда улар тиббий кузатувга олинган.
183 нафар қурувчининг оила аъзолари бошқа вилоятда бўлгани, бошқа ҳудуддан келганига 14 кундан кўпроқ вақт ўтгани, бу вақт орасида оила аъзолари билан контактда ёки бирламчи муносабатда бўлмаганини инобатга олиб беморларнинг яқинлари карантинга олинмади.
Шу билан бирга, касаллик аниқланган айрим шахсларнинг оиласи Тошкент шаҳрида бўлса-да, ўзлари қурилиш бўлаётган ҳудуддаги ётоқхонада яшагани учун уларнинг оила аъзоларини ҳам изоляция қилинмади”, дейди Ботир Қурбонов.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022