Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ангренда гиёҳвандлик ўсимликларини етиштириб келган шахс аниқланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 1 июнь куни ИИБ ходимлари томонидан “Қорадори 2020” тадбири ўтказилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Унинг давомида Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Баҳор кўчасида яшовчи 49 ёшли Ф.Ч.нинг хонадони кўздан кечирилганда, хонадоннинг томорқасида 8 туп “каннабис” ва 530 туп “опий кўкнори” ўсимликларини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланиб улар, холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.

Ҳолат юзасидан Ангрен шаҳри ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва Ф.Ч., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
20:09 / 11.06.2026
Жиноят кодексига аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар боби киритилади
23:36 / 29.04.2026