Бугун 121 нафар бемор коронавирусдан тузалиб чиқди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент ва Андижонда яна 58 нафар бемор коронавирусдан тузалгани ва шу кунгача Ўзбекистонда касалликдан фориғ бўлганлар сони 3758 нафарга етгани тўғрисида маълумот берди.
«Шу соатларда пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида яна 57 нафар, Андижон вилоятида эса 1 нафар, жами 58 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди», дейилади хабарда.
Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1790 нафарга етди.
Андижон вилоятида тузалганлар эса 178 нафарни ташкил қилмоқда, вилоят шифохонасида 3 нафар бемор қолмоқда.
Бундан олдинроқ Тошкентда 63 нафар бемор коронавирусдан тузалгани хабар қилинганди.
Шундай қилиб, бугун 121 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 3758 нафарни ташкил этмоқда.
Шифохоналарда 1060 нафар бемор даволанмоқда, улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022