Бухоро ва Самарқандда аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 78 кишида коронавирус аниқлангани ва жами ҳолатлар сони 4800дан ўтгани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 12 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4819 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 66 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 5 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 5 нафари Бухоро вилоятида ҳамда 2 нафари Самарқанд вилояти Ургут туманида аҳоли орасида аниқланган», дейилади хабарда.
11 июнь куни жами 118та янги ҳолат аниқланди, 105 бемор соғайди ва тузалганлар сони 3637 нафарга етди.
Ҳозирда шифохоналарда 1163 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022