Оператор ва провайдерларга интернет хизматлари учун тариф бир йилда 34 фоизга арзонлаштирилган - вазирлик
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириши вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов Ўзбекистонда интернет сифати ва унинг тезлигини ошириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, айни пайтда Ўзбекистонда 30дан ортиқ симли тармоқлар орқали телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи оператор ва провайдерлар фаолият олиб бормоқда.
«Мобил алоқа тармоқлари абонентлари сони 24 миллионни ташкил этса, шундан 19 миллион абонент интернет фойдаланувчиси ҳисобланади. Симли тармоқлар орқали интернет хизматларидан фойдаланувчилар эса 3 миллионни ташкил этади», дея маълумот берди Шерзод Аҳматов.
Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, 2020 йилнинг 1 январидан оператор ва провайдерларга интернет хизматлари учун тариф ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоизга арзонлаштирилган. Интернет провайдерларига республиканинг турли ҳудудларидан тармоққа уланиш ягона тартибда ва бир хил нархда бўлишига эришилган.
«Мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш мақсадида 6 мингдан ортиқ мобил алоқа база станцияси ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 26 мингдан ортди ва республика аҳоли масканларининг мобил алоқа билан қамрови даражаси 97 фоизга, мобил интернет тармоғига кенг полосали уланиш қамрови даражаси эса 70 фоизга етказилди.
2019 йил давомида телекоммуникация тармоқлари қамрови умуман мавжуд бўлмаган аҳоли яшаш масканлари сони деярли икки баробарга камайтирилди», деди Шерзод Аҳматов АОКАда ўтказилган онлайн брифингда.
Унинг қайд этишича, халқаро «Ookla» компаниясининг Speedtest.net сервиси 2020 йил 1 июнь ҳолатига кўра, Covid-19’нинг интернет глобал суръатига таъсири бўйича кўрсаткичларни эълон қилган. Унга кўра, Ўзбекистонда интернет тезлиги 6 фоизга, мобил интернет тезлиги эса 18 фоизга кўтарилган.
«Интернет тезлигини яънада ошириш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда, 2020 йилда камида 800 мингта кенг полосали Интернет портлари яратилиши, 12 минг километр оптик толали алоқа линиялари ётқизилиши белгиланган.
Шу кунга қадар республика бўйлаб жами 1148та янги таянч станциялар ўрнатилиб ишга туширилди. 1483та объектда жойлашган таянч станцияларни модернизация қилиш орқали кенг полосали интернет хизматларини тақдим этиш имконияти яратилди», дея қилинаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди Шерзод Аҳматов.
Мавзуга оид
13:04 / 23.10.2024
Телекоммуникация соҳасида операторлар ва провайдерларга адолатли рақобат муҳити таъминланади
12:33 / 05.06.2024
Хусусий провайдерларга халқаро интернет тармоқларига тўғридан тўғри уланиш ҳуқуқи берилади
20:29 / 01.04.2021
Риштондаги почта биноси ҳеч қандай огоҳлантиришсиз бир кунда ноқонуний бузиб ташланган – АКТ вазирлиги
08:44 / 12.12.2020