Тошкент вилоятида аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 32 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 12 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4869 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 22 нафари карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 5 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида ва яна 5 нафари эса Россиядан ушбу вилоятдаги «Зангиота» чегара пости орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган», дейилади хабарда.
Бугун жами 128та янги ҳолат аниқланди, 121 бемор соғайди ва шу вақтгача тузалганларнинг жами сони 3758 нафарга етди.
Ҳозирда шифохоналарда 1092 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 13 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Бундан аввалроқ Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри «қизил» ҳудудга айлангани, Бекобод тумани ҳам «қизил» ҳудудлар қаторига кириши кутилаётгани ҳақида хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:14 / 13.05.2022
Шимолий Корея COVID-19’дан илк ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди
22:17 / 11.05.2022
Шанҳайдаги коронавирус: қатъий локдаун, дезинфекция, шифохонага эса фақат ҳокимият рухсати билан
18:01 / 07.05.2022
Пекинда коронавирус тарқалиши сабабли метро станциялари ёпилмоқда
18:02 / 03.05.2022