Элмира Боситхонова: «Аёллар касаначилик асосида иш билан номигагина таъминланмоқда»
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова хотин-қизларни касаначилик асосида иш билан таъминлаш тизимидаги камчиликларни санаб ўтди.
Унга кўра, “Устоз-шогирд” тизими асосида хотин-қизларни ҳунармандчиликка жалб этиш, касаначилик асосида ишга жойлаштириш борасидаги ишлар талаб даражасида эмас.
“Касаначилик асосида хотин-қизларни иш билан таъминлаяпмиз, лекин улар қандай манфаат кўряпти, ўз вақтида иш ҳақлари тўланяптими, деган саволларга жавоб йўқ.
Иш берувчи ташкилотлар томонидан касаначи аёлларга етарли буюртмалар берилмаяпти, натижада иш ҳақлари кам ҳисобланмоқда ёки умуман берилмаяпти. Кўриниб турибдики, аёллар номигагина касаначилик асосида иш билан таъминланмоқда.
Жойларда тикув-трикотаж корхоналарида яратилаётган иш ўринлари ҳисобига хотин-қизларнинг бандлиги таъминланяпти, бу яхши, албатта. Аммо аёлларимиз, асосан қизларимиз томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга тегишли бозорлар топиш бугунги кун талабига мутлақо жавоб бермаяпти.
Натижада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар харидорсиз қолиб кетмоқда, бу эса корхонанинг иқтисодий аҳволи ёмонлашишига олиб келиб, ойлик маошларга салбий таъсирини кўрсатяпти. Оқибатда, яна ишсизлик”, деди Боситхонова “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизимни жорий этиш масаласидаги видеоселектор йиғилишида.
Мавзуга оид
12:07 / 13.04.2023
«Вилоят ва туманлардаги шифохоналар учун 15 та МРТ ва 200 дан ортиқ МCКТ ускунасига эҳтиёжимиз бор» — Амрилло Иноятов
12:21 / 19.10.2022
Касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга субсидия берилади
07:36 / 05.09.2022
Томорқа ер эгаларини касаначилик билан банд қилган тадбиркорларга субсидия берилади
09:46 / 07.08.2022