Ўзбекистон | 21:38 / 14.06.2020
7993
1 дақиқада ўқилади

Бугун 69 бемор коронавирусдан тузалиб чиқди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда яна 33 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда касалликдан соғайганлар сони 3943 нафарга етгани тўғрисида хабар берди.

Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 33 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.
 
Тузалганларнинг 21 нафари эркак, 12 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 69 ёшда бўлса, ёши кичиги 3 ёшли қизалоқ.

Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар 1930 нафарга етди.

Бундан аввалроқ Тошкентда 22, Бухорода 10 ва Наманганда 4 нафар, жами 36 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайгани хабар қилинганди. 

Шундай қилиб, бугун жами 69 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 3943 нафарни ташкил этмоқда.

Айни вақтда шифохоналарда жами 1089 бемор даволанмоқда, шундан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид