Ўзбекистон | 19:04 / 15.06.2020
17962
2 дақиқада ўқилади

Абитуриент сиртқи ва кечки таълим шаклида ҳам 5та йўналишни танлаши мумкин

Абитуриент кундузги таълим йўналишини танлайдиган бўлса, шу турдаги 5та йўналишни танлайди. Сиртқи таълим шаклини танласа ҳам, шу турдаги 5та йўналишни танлаши мумкин.

Бугун, 15 июнь куни АОКАда ўтказилган қабул масалаларига бағишланган брифингда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бош мутахассиси, Давлат комиссиясининг масъул котиби Шоҳрух Далиев абитуриентнинг кириш имтиҳонларида қай тартибда 5та йўналишни танлаши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

«Давлат раҳбари қарорида абитуриент 5та йўналишни танлаши мумкинлиги белгиланган. Абитуриент кундузги таълим, сиртқи ва кечки таълим шаклига ҳужжат топшириши мумкин. Абитуриент ДТМ сайти ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳужжат топшираётганда қайси йўналишни танлаётганини аниқ кўрсатиши керак», деди Шоҳрух Далиев.

Унинг қайд этишича, абитуриент кундузги таълим йўналишини танлайдиган бўлса, шу турдаги 5та йўналишни танлайди. Худди шунингдек, сиртқи таълим шаклини танласа ҳам, шу турдаги 5та йўналишни танлаши мумкин.

«Абитуриент нечта йўналишни танламоқчи бўлса, бу – унинг хоҳиши. У хоҳласа, 5та йўналишни, хоҳласа, 3 ёки 4та йўналишни танлаши мумкин», деди Шоҳрух Далиев.

Мавзуга оид