Ўзбекистон | 15:17 / 15.06.2020
19737
2 дақиқада ўқилади

«Коронавирус асаб тизимини ишдан чиқариши мумкин» – Отабеков

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавируснинг асаб тизимига кўрсатиши мумкин бўлган таъсирларини санаб ўтди.

Унга кўра, вируслар, жумладан, коронавирус ҳам одамнинг бутун асаб тизимини ишдан чиқаришга қодир.

«АҚШда мутахассислар коронавирус негизидаги неврологик асоратларни даволаш учун шифохонага ётқизилган барча беморларда ретроспектив таҳлил ўтказишган.

Тадқиқотчилар уларнинг деярли ярмида Covid-19 неврологик жиҳатдан намоён бўлишини аниқлашган. Хусусан, беморларда бош айланиши, бош оғриғи, таъм ва ҳид билиш қобилиятининг бузилиши, қон томирларининг торайиши, заифлик ва мушакларда оғриқ кузатилган», деди Отабеков 15 июнь кунги брифингда

Қайд этилишича, Covid-19 кўплаб сабабларга кўра неврологик дисфункцияга олиб келиши эҳтимоли мавжуд. Хусусан, вирус бошқа органларга зарар етказиши натижасида мияга кислород етишмаслиги ёки қон ивишининг бузилиши билан касалланиш, бунинг негизида ишемик ёки геморрагик инсульт юзага келиши мумкин. 

Мавзуга оид