Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таълим муассасаларини аввалги йилларда битирган абитуриентлардан тўлов ундириш тартиби сақлаб қолинади
Аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун тўлов ундириш тартиби 2020 йилда ҳам сақлаб қолинади. Бу ҳақида янги ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар бўйича ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Маълум қилинишича, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан имтиҳонларда иштирок этиши учун тўлов миқдори 111 500 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари)ни ташкил этмоқда.
«Олий таълим муассасаларига ҳужжатлар онлайн топширилганда маблағни турли тўлов тизимлари (Payme, Click, Paynet сингари) орқали амалга ошириш мумкин бўлади.
Абитуриентда мазкур тўлов тизимларидан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, унга ҳисоб рақами чиқариб берилади, банкка бориб тўловни амалга оширади. Бу борада тўловнинг ҳар қандай усули орқали имконият яратиш масаласи кўрилмоқда», деди Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев.
Давлат тест маркази директори Мажид Каримовнинг сўзларига кўра, тўлов суммасини ҳужжатларни қабул қилишнинг энг охирги муддати – 20 июлгача ўтказиш мумкин.
«Абитуриент ҳужжатларини 1 июлда топширган тақдирда ҳам, тўловни 20 июлгача топшириши мумкин», деди у.
Маълумот учун, абитуриентлар ҳужжатларни давлат хизматлари марказлари (белгиланган ҳудудларда), Ягона интерактив давлат хизматлари портали (барча ҳудудларда) ва Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (dtm.uz) орқали топширишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори билан тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун тўлов ундирилиши белгиланган эди. Масалан, 2019 йилда ва ундан аввал мактабни (касб-ҳунар коллежини, академик лицейни ёки олий таълим муассасасини) битирган абитуриентлар 2020 йилда тўлов тўлашлари керак бўлади. Тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим бараварини ташкил этади.
Мавзуга оид
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
23:14 / 24.03.2026
“Квоталарни йилдан йилга оширсак бўлади” – Беҳзод Мусаев АҚШ билан пилот лойиҳа ҳақида
10:56 / 17.10.2025
Кореяда мавсумий ишчилар дастури қайта тикланди
09:46 / 23.09.2025