Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди. Бу кун давомида иккинчиси
Ўзбекистонда кун давомида яна бир зилзила кузатилди.
16 июнь куни Тошкент вақти билан соат 14:21да Афғонистонда юз берган зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази хабарига кўра, зилзила ўчоғи Афғонистонда, Тошкентгача масофа 524 километр жанубий-шарқий йўналишда жойлашган бўлиб, магнитуда — 5,3, чуқурлик — 214 километр.
Ўзбекистон ҳудудида зилзиланинг кучи 2 баллни ташкил қилган.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
- Тошкент: 524 километр, 2 балл;
- Наманган: 482 километр, 2 балл;
- Андижон: 471 километр, 2 балл;
- Фарғона: 416 километр, 2 балл;
- Гулистон: 455 километр, 2 балл;
- Жиззах: 458 километр, 2 балл;
- Самарқанд: 469 километр, 2 балл;
- Термиз: 319 километр, 2 балл;
- Қарши: 501 километр, 2 балл;
- Навоий: 603 километр, 2 балл.
«Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади. Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади», дейилади хабарда.
Бундан аввалроқ бугун Тошкент вақти билан соат 6:30да Тожикистонда рўй берган 5,5 балли зилзила кучи Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида сезилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
07:30 / 17.10.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
18:44 / 16.10.2024
Туркия шарқида яна кучли зилзила содир бўлди
15:52 / 09.09.2024