Жамият | 21:36 / 17.06.2020
10845
4 дақиқада ўқилади

Оққонга чалинган мурғак қалблар ёрдамга муҳтож. Уларнинг соғайишига сизни сабабчи қилсин

Аллоҳ ўз суйган бандаларига дард бериб синайди. Касаллик билан курашиш эса осон эмас. Айниқса касаллик узоқ вақт даволанишни талаб қилса.

Хабарингиз бор, Kun.uz жамоаси Тошкент шаҳридаги Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтидаги кўмакка муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиб келмоқда. Бу сафар ҳам оққон касаллигига чалинган беморларнинг шифокори ва яқин қариндошлари билан боғландик.

Дилнура Кулдашева

Дилнура Кулдашева – 2009 йил 15 августида Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида дунёга келган. Мураккаб қон хасталиги ташхиси билан ушбу институт клиникасида 2019 йил 17 январдан буён даволаниб келмоқда.

Мутахассисларнинг айтишича, бу касалликда энг кўп қон йўқотиш ҳолати юз беради. Агар дард ўз вақтида даволатилмаса, қон кетиши кўпайиб, ички қон кетиш ҳолати ҳам рўй бериши ва бемор бевақт ҳаётдан кўз юмиши мумкин.

Дилнурани даволашнинг имкони бор. Фақат бунинг учун катта маблағ талаб этилади. Даволатишни тўхтатмаслик керак. У насиб этса тузалиб кетиши мумкин.

«Болангиз кўз олдингизда сўлиб боряпти. Лекин сиз ҳеч нарса қилолмайсиз. Она учун дунёда бундан ёмони йўқ. Яхши инсонларнинг ёрдамига жуда-жуда муҳтожмиз», — дейди унинг онаси.

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун керакли маълумотлар:

Онаси Дилдора Кулдашева номига очилган карта (Payme, Click)

Uzcard: 8600 0417 3583 0284

Россиядаги саховатпеша юртдошларимиз учун Улуғбек Маликов Ганибоевич номига очилган Сбербанк VISA пластик карточкаси:

4276 3801 4706 5481

Tелефон: +998903516205

Озодбек Аҳмедов

Озодбек Аҳмедов – Ёши 11да, Навоий вилояти Қизилтепа тумани Тошработ кишлоғида яшайди. Озодбек ҳам бир неча йилдан бери оққон хасталиги билан курашиб келмоқда.

Отаси оддий ишчи, онаси уй бекаси бўлган Озодбек ҳозирда даволаниш курсларини давом эттириш учун яхшилар ёрдамига муҳтож.

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун керакли маълумотлар:

Отаси Анвар Бойназаров номига очилган карта:

Uzcard: 8600 0604 5253 3798

Онаси Зубайда Эргашева номига очилган карта:

Humo: 9860 1301 3479 4150

Tелефон: +998913096113

Забиҳулло Aҳмадов

Забиҳулло Aҳмадов – 8 ёшда, Наманган шаҳридан келган. Забиҳулло ҳозирда биринчи курс даво муолажаларини оляпти. Онаси Эътибор Aбдураҳмонованинг таъкидлашича, Забиҳулло ёлғиз фарзанд. Ёлғиз она фарзандини даволатиш учун жуда қийналмоқда. Оиланинг шароити оғир, турмуш ўртоғи билан ажрашган. Ҳозирда оила яхшилар ёрдамига муҳтож бўлиб туришибди.

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун керакли маълумотлар:

Онаси Эътибор Aбдураҳмонова номига очилган карталар:

UzCard: 8600 1309 6699 3547

Humo: 9860 0401 1412 0849

Телефон: +998913419462

Саховатли ва яхшиликка ташна ватандошлар! Ишонамизки, сизга ҳавола қилаётган ушбу хайрия акциямизга бeфарқ бўлмайсиз. Сизлар сабабчи бўлиб қанчадан қанча бeморларимиз шифо топмоқда. Қилган яхшиликларингиз улкан ажр-савоблар билан мукофотлансин.

Раҳматилло Исроилов

 Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзуга оид