2019 йилда меҳнат мигрантларининг қарийб 530 минг долларлик иш ҳақи ундириб берилган
2019 йилда 3 минг 938 нафар фуқаро чет элда иш билан таъминланган. Шунингдек, иш ҳақини вақтида ололмаган меҳнат мигрантларининг 530 минг АҚШ долларига яқин иш ҳақлари ундириб берилган. Бу ҳақда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг 17 июнь куни бўлиб ўтган мажлисида маълум қилди.
Видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган мажлисда комиссия аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.
Олий Мажлис Сенати ҳамда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Танзила Норбоева олиб борган мажлисда комиссиянинг 2019 йилдаги фаолияти ва келгусидаги вазифалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, миллий маърузачи томонидан тайёрланган одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида 2019 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборотда қайд этилган таклифларни амалиётга татбиқ этиш бўйича йўл харитаси лойиҳаси кўриб чиқилди.
«Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш, уларни реабилитация қилиш ҳамда хорижда фуқароларимиз манфаатини ҳимоя қилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, 2019 йилда 220 нафар одам савдоси жабрдийдаларига Республика реабилитация марказида тиббий, психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг 113 нафари ишга жойлаштирилган. 3 минг 938 нафар фуқаро чет элда иш билан таъминланиб, иш ҳақини вақтида ололмаган меҳнат мигрантларининг 530 минг АҚШ долларига яқин иш ҳақлари ундириб берилган.
Бундан ташқари, ХМТ билан ҳамкорликда 2019 йилда пахта йиғим-терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш юзасидан учинчи томон мониторинги, Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан миллий мониторинг ўтказилди. Унинг натижаларига кўра, Ўзбекистонда пахтачиликда тизимли равишда болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишга барҳам берилган», дейилади Сенат ахборот хизмати томонидан тарқатилган хабарда.
Мажлисда бу борада амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда ҳал этилиши лозим бўлган айрим муаммолар ҳам мавжудлиги қайд этиб ўтилган. Хусусан, бугунги кунда айрим маҳаллий ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг қуйи тузилмалари раҳбарлари томонидан ходимларни ўз функционал вазифаларига кирмайдиган меҳнат турларига мажбурий жалб қилиш ҳолатлари учраётгани танқид қилинган.
Тадбирда қуйи бўғинда ишлар самарадорлиги сустлиги, биргина ўйланмаган ҳаракат оқибатида одамларга зарар етаётгани, бу эса давлат имижига салбий таъсир кўрсатаётгани таъкидланган.
Мажлис давомида кичик комиссиялар ва ҳудудий комиссияларнинг ҳисоботлари ҳам эшитилиб, муҳокамалардан сўнг тегишли йўл харитаси тасдиқланган.
Мавзуга оид
19:34 / 26.02.2023
Россияга меҳнат мигрантлари кириб келиши 2022 йилда 33 фоизга ўсган — FinExpertizа
12:06 / 26.02.2023
Москвада норозилик уюштирган ўзбекистонлик мигрантларга Сенат томонидан ёрдам кўрсатилмоқда
22:40 / 22.02.2023
20 ёшли ўзбекистонлик Россиядаги қурилишда ҳалок бўлди
22:33 / 21.02.2023