Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ҳукумати Ўзбекистон фуқароларини қурилиш объектларига жалб қилиш лойиҳасини тўхтатди
COVID-19 чекловларининг олиб ташланиши туфайли лойиҳага эҳтиёж қолмади.
Фото: РИА Новости
Россия ҳукумати Ўзбекистон фуқароларини қурилиш, енгил саноат ва агросаноат комплекси соҳаларида вақтинчалик ишга жойлаштириш бўйича тажриба лойиҳасини амалга оширишни тўхтатди. Ушбу лойиҳа 2021 йилдан бошлаб йўлга қўйилган эди.
Лойиҳанинг тўхтатилиши 20 февралдаги фармонда кўрсатилган ва коронавирусга қарши чекловлар олиб ташланиши билан боғлиқ.
Лойиҳа Ўзбекистон фуқароларини қурилиш, енгил саноат ва агросаноат комплекси соҳаларига жалб этиш, уларнинг Россияга кириши учун бармоқ изини рўйхатдан ўтказиш ва ҳужжатларни текшириш, коронавирус учун тест топшириш жараёни Ўзбекистонда ташкил қилинишини назарда тутар эди.
Россия ҳукуматининг фикрича, COVID-19 чекловларининг олиб ташланиши туфайли лойиҳага эҳтиёж қолмади. Энди бу жараёнларни Россия ҳудудида амалга ошириш мумкин.
Россия Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг 4750 нафар фуқароси қурилиш объектларида меҳнат фаолиятини амалга оширган.
Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026