Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инқирозга қарши курашиш жамғармасига Халқаро валюта жамғармасидан маблағлар жалб қилинади
Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасига Халқаро валюта жамғармасидан маблағлар жалб этиш чора-тадбирлари қабул қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасига Халқаро валюта жамғармасидан маблағлар жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қайд этилишича, қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) “Тезкор кредитлаш дастури” бўйича 10 йил муддатга 5 йиллик имтиёзли даври билан 92,05 миллион махсус айирбошлаш ҳуқуқи (МАҲ) миқдоридаги фоизсиз қарз ва “Тезкор молиялаштириш инструменти” бўйича 5 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли даври билан 183,55 миллион МАҲ миқдоридаги қарз ажратиш бўйича расмий сўровнома юборилган;
ХВЖ томонидан мазкур сўровнома асосида 2020 йил 18 май куни Ўзбекистон Республикасига юқоридаги маблағлар ажратилиши маъқуллаган;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўртасида мазкур қарзларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига тушириш ва қарзга хизмат кўрсатиш механизмларини ифодаловчи Англашув Меморандуми имзоланган;
ХВЖ томонидан ажратиладиган қарзлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасига йўналтирилади.
Белгиланишича:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ХВЖ томонидан ажратиладиган қарзлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
ХВЖ томонидан ажратиладиган қарзлар доирасида амалга ошириладиган давлат харидларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида давлат буюртмачилари ушбу маблағлар доирасида шартномалар тузилган давлат харидлари ижрочиларининг бенефициарлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади;
ХВЖ томонидан ажратиладиган қарзларни қайтариш, фоиз ва хизмат кўрсатиш ҳақи бўйича тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
20:41 / 12.04.2021
ХВЖ: Пандемия туфайли зарар кўрган Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётида қарздорлик даражаси ошиши мумкин
18:47 / 07.04.2021
ХВЖ глобал иқтисодиёт бўйича прогнозларни янгилади
16:14 / 18.02.2021
ХВЖ: Ўзбекистон ҳукумати давлат корхоналари учун имтиёзлардан воз кечиши керак
08:43 / 27.11.2020