Жаҳон | 20:04 / 18.06.2020
33556
1 дақиқада ўқилади

Путин ўзининг махфий хонасини кўрсатди

У бу хонада оммавий учрашувлар ўтказмаслигини, бу ерда овқатланиш ва дам олиш хоналари борлигини айтди.

Фото: РИА Новости / Алексей Никольский

Россия президенти Владимир Путин "Россия 1" телеканали журналистларига иш кабинетидаги махфий хонасини кўрсатди.

У интервью бераётган вақтида суратга олиш гуруҳини махфий хонасига таклиф қилди.

У бу хонада оммавий учрашувлар ўтказмаслигини, бу ерда овқатланиш ва дам олиш жойлари борлигини айтди.

Хона деворига император Пётр I портрети илинган, иш столи ёнида Путинга болалар совға қилган суратлар ва ижодий ишлар жойлаштирилган. Улкан монитор орқали эса видеомулоқот ўтказиши мумкин.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид