Ҳозирги кунда банкнинг Бош офиси, 2 филиал, 3 банк хизматлари маркази ва 2 мини-банкида мижозларга барча турдаги сифатли ва тезкор банк хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Банкнинг мижозлари сони жами 25 000 дан ортиқ бўлиб, улар қаторидан 18 000 га яқин жисмоний шахслар, 2 300 га яқин корхона ва ташкилотлар ҳамда 1 700 га яқин хусусий тадбиркорлар жой олган.
2020 йилдан бошлаб банкнинг асосий стратегик мақсади - бу банкнинг тез суръатларда ривожланишига эришишдир. 2020 йил давомида ўз олдига қўйган мақсади эса - бу банк устав капиталини ошириш, шу билан бирга Тошкент шаҳри ва вилоятларда банк хизматлари марказлари сонини кўпайтириш. Банк ўз мижозларига яқин орада бир нечта мутлақо янги, замонавий банк хизмат турларини тақдим этишни мўлжал қилган. Бунинг яққол исботи сифатида «ТУРКИСТОН» банки банклар орасида Ўзбекистон тарихида биринчи бўлиб 2020 йил 16 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг электрон пуллар тизими реестрига киритилган электрон пуллар тизимининг электрон пуллар эмитентига айланганлигини эътироф этиш мумкин.
Ҳозирги вақтда банк барча асосий ва сифат кўрсаткичлари бўйича ижобий ўсиш кўрсаткичларига эга. Банкнинг янгиланган стратегияси юқори капитализацияни ва айни пайтда ишончлилик ва барқарорликни назарда тутади. Банк юқори даражадаги жорий ликвидлиликка, активларнинг изчил ўсиши ва уларни қоплашнинг барқарор манбаларига эга. Юқорида келтирилган маълумотларнинг барчаси «Standard&Poor's» халқаро рейтинг компанияси томонидан баҳоланган.
Банкнинг энг асосий тамойили – мижозларга юқори даражадаги сервис кўрсатиш ва ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли шерикчилик ўрнатиш. Яна бир эътиборли тарафи шундан иборатки, шу кунларда банк хорижнинг ахборот технология соҳасида етакчи компаниялари билан замонавий автоматлаштирилган банк тизимини йўлга қўйиш ишларини якунига етказмоқда. Бу ўз навбатида бир қанча, онлайн маҳсулотларни тақдим этишга платформа яратади, шу қаторда янги мобил илова ва яна кўплаб янги маҳсулотлар ҳам яратилади.
«ТУРКИСТОН» банки билан банк хизматлари янада осон ва қулай.