ОТМларга ҳужжат топширишнинг илк куни 14,5 мингдан ортиқ абитуриент онлайн рўйхатдан ўтди - ДТМ
Ҳужжат топширишнинг илк куни – 20 июнь 18:00 ҳолатига кўра, 14 524 нафар абитуриент ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига рўйхатдан ўтган.
20 июндан 2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.
Давлат тест марказининг хабар беришича, ҳужжат топширишнинг илк куни – 20 июнь 18:00 ҳолатига кўра, 14 524 нафар абитуриент ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига рўйхатдан ўтган.
Уларнинг 9 325 нафари кундузги таълим шакли бўйича, 4 933 нафари сиртқи, 266 нафари эса кечки таълим шакли бўйича ҳужжат топширган.
ОТМлар жойлашган ҳудудлар бўйича топширилган ҳужжатлар сони:
- Андижон вилояти – 1546 нафар;
- Бухоро вилояти – 590 нафар;
- Фарғона вилояти – 854 нафар;
- Жиззах вилояти – 354 нафар;
- Наманган вилояти – 815 нафар;
- Навоий вилояти – 472 нафар;
- Қашқадарё вилояти – 617 нафар;
- Қорақалпоғистон Республикаси – 360 нафар;
- Самарқанд вилояти – 1 412 нафар;
- Сирдарё вилояти – 394 нафар;
- Сурхондарё вилояти – 792 нафар;
- Тошкент шаҳри ва вилояти – 5 979 нафар;
- Хоразм вилояти – 339 нафар.
Эслатиб ўтамиз, абитуриентлардан ҳужжатлар 20 июндан 20 июлгача Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz) орқали қабул қилиниши маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
18:43 / 16.06.2021
ОТМга қабул жараёни 20 июнь куни бошланади
13:17 / 11.05.2021
Президент мактабларига қабул ва имтиҳон ўтказиш санаси маълум қилинди
17:33 / 10.05.2021
Жамоат хавфсизлиги университети қабул жараёнлари ва мутахассисликлар тўғрисида маълумот берилди
07:42 / 22.09.2020