Беш кун муддатда аҳолидан ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланади.
Шавкат Мирзиёев бош вазирга икки ҳафта муддатда қўшимча давлат гранти асосидаги (имтиёзли) қабул параметрларини тасдиқлаш бўйича кўрсатма берган.
Бу йил 1,5 миллиондан зиёд ёшлар олийгоҳларга кириш учун ҳужжат топшириши кутилмоқда.
Бу йил илк марта 9та нодавлат олийгоҳларда 22та йўналишда талабаларни ўқитиш учун 500та давлат гранти ажратилади.
Шунингдек, президент бу йил олийгоҳларга қабул сони ўтган йилга нисбатан 13 фоизга оширилиб, 181 минг нафарга етказилишини маълум қилган.














