Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ҚҚС ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилиги такомиллаштирилади
Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилиги такомиллаштирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон Қонунининг 5-моддасига мувофиқ ҳисобланган солиқ суммасидан ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасининг ошиб кетиши натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасининг ўрнини қоплаш 2020 йил 1 июлдан эътиборан амалга оширилиши белгиланган.
Қуйидагилар:
Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом;
Ҳисобварақ-фактураларнинг шакли ва уларни тўлдириш тартиби тўғрисидаги низом;
Қўшилган қиймат солиғи базасини товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом;
Товарларга (хизматларга) ҳақ тўлаш бўйича мажбурият умид қилиб бўлмайдиган қарздорлик деб эътироф этилганда ва уни ҳисобдан чиқариш лозим бўлган ҳолларда қўшилган қиймат солиғи базасига тузатиш киритиш тартиби тўғрисидаги низом;
Чет эл юридик шахсларида иштирок этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг шакллари, уларни тўлдириш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом;
Назорат қилинадиган чет эл компаниялари ҳақидаги хабарномаларнинг шакллари, уларни тўлдириш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 июлга қадар қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш жараёнининг автоматлаштирилишини таъминлайди.
Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, солиқ суммаси ўрнини қоплаш масаласи қоида тариқасида солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ бошқармаси томонидан, йирик солиқ тўловчилар бўйича эса Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан кўриб чиқилади ва қарор қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси топшириғига асосан, солиқ тўловчининг аризаси ва тақдим этилган ҳужжатлари солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдан ўзга жойдаги солиқ органлари томонидан кўриб чиқилиши ва қарор қабул қилиниши мумкин.
Солиқ суммаси солиқ тўловчига солиқ органининг солиқ суммаси ўрнини қоплаш тўғрисидаги қарори асосида солиқ суммасини қоплаш (қайтариш) тўғрисидаги ариза келиб тушган санадан эътиборан олтмиш кундан, Низомнинг 6–бобида кўрсатилган тартибда эса етти кундан кечиктирмай қайтарилиши лозим.
Солиқ суммасининг қопланиши солиқ тўловчининг Низомнинг 1–иловасига мувофиқ шаклдаги қўшилган қиймат солиғининг қопланиши лозим бўлган суммасини қайтариш тўғрисидаги аризаси асосида амалга оширилади.
Ариза солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органларига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тақдим этилади.
Чет эл дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар томонидан солиқ органига бевосита ёки почта алоқа хизмати орқали Низомнинг 2–иловасига мувофиқ шаклдаги ариза тақдим этилади.
Хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳудуди деб эътироф этилмаган ҳолатларда, контракт ҳамда хорижий харидор томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси ушбу хизматлар ҳақиқатда реализация қилинганлигини (кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади. Бунда, воситачилик шартномасига асосан воситачининг (агентнинг) воситачилик ҳақи суммаси кўрсатилган хизматлар учун комитент ҳисобидан воситачига келиб тушган суммадан ушлаб қолинганлигини тасдиқловчи ҳисобот (бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома) тақдим этилади.
Ушбу хизматлар бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи орқали кўрсатилган бўлса (электрон шаклдаги хизматлардан ташқари), контракт ҳамда хорижий харидор томонидан кўрсатилган хизматлар учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси ушбу хизматлар ҳақиқатда реализация қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.
Хизматлар электрон шаклда кўрсатилган бўлса, умумқабул қилинган хорижий амалиётга мувофиқ тузилган ҳисобот ва кўрсатилган хизматлар учун хорижий харидор томонидан тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси ушбу хизматлар ҳақиқатда реализация қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.
Сув таъминоти, канализация, санитария жиҳатдан тозалаш, иссиқлик таъминоти бўйича хизматлар аҳолига, шунингдек аҳоли учун сотиб олаётган уй – жой мулкдорлари ширкатларига, идоравий уй – жой фонди уйлари учун сотиб олаётган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бўлинмаларига кўрсатилганда аризага Низомнинг 5–иловасига мувофиқ шаклда реализация қилинган сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти хизматлари тўғрисидаги маълумотлар илова қилинади.
Мавзуга оид
10:51 / 25.08.2025
Айланмадан олинадиган солиқдан илк марта ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорлар рағбатлантирилади
16:11 / 20.08.2025
Солиқчилар аниқлаган хато-камчиликлар бўйича “амнистия” эълон қилинди
15:52 / 29.07.2025
Солиқчилар ҚҚСни қайтаришда совиткичдан олинган сувни ҳам пуфлаб ичяпти — Қудбиев
16:08 / 24.05.2025