Жамият | 09:53 / 20.06.2020
55765
2 дақиқада ўқилади

Зоминда «Ласетти» велосипедчини уриб юборган видео тарқалди. ИИВ ҳодиса тафсилотларини ошкор қилди

Ҳайдовчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133- ва 137-моддалари билан айбли деб топилиб, етказилган зарарни қоплаш ҳамда унга нисбатан БҲМнинг 20 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа юзасидан маълумот берди. Унда “Ласетти”нинг велосипедда ҳаракатланиб кетаётган фуқарони уриб юборгани акс этган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 май куни Жиззах вилояти, Зомин тумани ҳудудидан ўтган 4Р40 автомобиль йўлининг 22-км.да ҳайдовчи Э.У. “Ласетти” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, йўлнинг чап томонига тўхташ мақсадида қарама-қарши ҳаракатланган.

У бошқарувни йўқотиб велосипедда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро, 1988 й.т. Т.Х.ни уриб юбориб, йўл четида тўхтаб турган 1986 й.т. Д.Қ.га тегишли бўлган “Нексия-3” русумли транспорт воситасига урилган. “Нексия-3” автомашинаси зарбдан орқага ҳаракатланиб тўхтаб турган “Ласетти” русумли транспорт воситасига урилган.

Натижада, велосипеддаги фуқаро, 32 ёшли Т.Х. тан жароҳати олиб шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб кўриб чиқишлик учун туман судига юборилган.

Маъмурий ишлар бўйича Зомин туман судининг қарори билан ҳайдовчи Э.У. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133- ва 137-моддалари билан айбли деб топилиб, унга етказилган зарарни қоплаш ҳамда БҲМнинг 20 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Мавзуга оид