Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланмоқчи бўлган фуқаро ток уриши оқибатида ҳалок бўлди
Хоразм вилояти Хива туманида электр энергияси тармоғига ўзбошимчалик билан ноқонуний уланмоқчи бўлган фуқаро фожиали тарзда ҳалок бўлди.
21 июнь куни соат 06:30лар атрофида Хива туманининг Журён маҳалласидаги фуқаро Хива туман электр таъминоти корхонасини огоҳлантирмасдан, ўзбошимчалик билан «Комил инсон» фермер хўжалиги насосини тармоққа ноқонуний равишда улаш мақсадида электр энергияси устунига чиққан.
Натижада кучланиш мавжуд бўлган тармоққа уланиш пайтида фуқарони ток уриб, у воқеа жойида ҳалок бўлган.
Бу ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар ўрганиш ишларини бошлашди.
Бу ҳақда хабар берган «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ фуқаролардан ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланмасликни, бунинг учун ҳудудий электр тармоқлари корхонасига ариза билан мурожаат қилишни сўраган.
Мавзуга оид
11:02 / 04.02.2026
Хоразм вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:13 / 24.01.2026
Хоразмда одамларни қўрқитиб, уларни калтаклаган шахслар қўлга олинди
11:45 / 24.01.2026
Хоразмда хусусий боғча вафот этган болаларни тарбияланувчи сифатида кўрсатиб, субсидия ўзлаштирди
13:42 / 14.01.2026