Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ППХ ходимларига фуқаролар билан хушмуомала бўлиш кераклиги эслатилди
Тошкент шаҳар ИИББда ППХ шахсий таркиби билан қонунчилик ва хизмат интизомига риоя қилиш ҳақида суҳбат ўтказилди.
Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост хизмати бригадасининг шахсий таркиби билан Кадрлар бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тошкент шаҳри бўйича Ўз хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан йиғилиш ўтказилиб, унда қонунчилик ва хизмат интизоми бузилишининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.
ИИББ хабарига кўра, йиғилиш давомида хизмат интизоми бузилиши сабаблари муҳокама қилинди. Савол-жавоб тариқасида шахсий таркибнинг республика ва пойтахтда ҳодисалар ҳақида маълумот текширилди. Шахсий таркиб билан ходимлар томонидан хизмат вазифасига масъулиятсиз муносабатда бўлиш ҳолатлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбир давомида ходимларга хизмат вазифасини олиб бориш давомида фуқаролар билан хушмуомала бўлиш, ибрат бўлиш кераклиги эслатилди.
“Ҳар қандай қонунбузарлик ва хизмат интизоми бузилиши ҳолатлари интизомий йиғилишда Кадрлар бошқармаси ва Ўз хавфсизлик хизмати вакиллари иштирокида муҳокама қилиниши қайд этилди”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026