Ўзбекистон | 12:40 / 23.06.2020
10047
2 дақиқада ўқилади

«Бу фақат истеъмолчининг хоҳиши билан бўлиши керак» – Шерзод Хўжаев иш ҳақидан ушлаб қолиш амалиётидаги камчиликлар ҳақида

22 июнь куни Энергетика вазирлигида вазир ўринбосари Шерзод Хўжаев иштирокида журналистлар билан мулоқот бўлиб ўтди. Вазир ўринбосари учрашувда газ ва свет учун ойликлардан ушлаб қолиниши билан боғлиқ амалиёт ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Бизда газ ва электр энергияси учун тўловларни ойлик иш ҳақидан ушлаб қолиш тизими бор эди. Бу тизимни яхши ёки ёмон эди, деб айтмоқчи эмасман. Бизга мана шу тизимни яна қайтаришга нима халақит қилади? Бу тизим нега йўқ бўлди ўзи? Негаки, иш берувчиларнинг кўпчилиги ноқонуний ҳаракат қилишди. Яъни истеъмолчининг хоҳишига ва ёзма аризасига биноан олиниши керак эди у пуллар. Биз бу бўйича назорат қилишни осонлаштириш учун мобил тўлов тизимларини шундай такомиллаштирмоқчимизки, қачон пул тўлади, қачон истеъмол қилди, қарздорлиги қанчалигини кўриб турсин.

Ҳозир ҳам кимдир истаса ўз маошидан ихтиёрий тарзда тўлаши мумкин. Иш ҳақидан ушлаб қолиш тизимининг энг катта хатоси нима бўлган? Бир оилада 5-6 нафар ходим бўлса ҳаммасидан ушлаб қолинган. Ундан кейин оворагарчиликлар бўлган», дейди вазир ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, «Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» президент фармони билан электр ва газ энергияси истеъмоли учун тўлов ундириш ваколати Энергетика вазирлиги тизимига ўтказилиши белгиланган эди.

Мавзуга оид