Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан тадбиркорларга қўшимча қулайликлар яратилмоқда
Йилдан–йилга янгиланиб бораётган Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, иш ўрни яратиб, кўплаб оилалар иқтисоди учун ўз ҳиссасини қўшаётган ишбилармон тадбиркорларимизга давлатимиз раҳбари ва барча даражадаги раҳбарлар томонидан кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги эртанги кунимиз фаровонлиги ва юртимизнинг жаҳон бозорига ўз маҳсулотлари билан кириб боришига имконият яратмоқда.
Давлатимиз раҳбари шу йил 5–6 июнь кунлари Фарғона вилоятига қилган ташрифи давомида вилоятда амалга оширилаётган кенг кўламли лойиҳалар, янгидан ишга туширилган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиб, бу ердаги янгиланиш ва ўзгаришларга ҳамоҳанг равишда “Тадбиркор–бош ислоҳотчи” деган эзгу ташаббусни илгари сурдилар.
Фарғона вилояти бўйлаб ўтказилаётган “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили бизнес–омбудсман” томонидан очиқ мулоқотлар ҳам бу борада тадбиркорларга кенг имкониятлар эшигини очмоқда.

Бу борада “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” Акциядорлик жамиятида тадбиркорлик субъектларидан келиб тушаётган ҳар бир мурожаатнинг тўлиқ назоратга олиниши ва ўз вақтида кўриб чиқилиши, жойларда электр таъминотидаги муаммоларини ўз вақтида ҳал этишга олиб келмоқда. Бу эса ўз навбатида тизимнинг қуйи қатламдаги мавжуд муаммоларини аниқлаш ҳамда уларни тезкорлик билан бартараф этиш чораларини кўришда самарали натижаларни бермоқда.

Куни кеча Марғилон шаҳрида ўтказилган шундай очиқ мулоқотнинг бирида “Надирмат” кичик саноат зонасида фаолият юритаётган тадбиркор, “Синиорита” хусусий корхонаси раҳбари Б.Мирхўжаев саноат зонасидаги мавжуд электр таъминоти билан боғлиқ муаммони ўртага ташлаган эди.
Ўз навбатида унинг бу мурожаати “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, ижобий натижа топди. Саноат зонасига жамият томонидан 0,52 км узунликда 6 кВли электр узатишларини кабель тармоғи тортилди. Қуввати 630 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилди. Бу эса, саноат зонасининг асосий электр узатиш линиясида фавқулодда узилиш содир бўлганда захира манбаи вазифасини ўтаб, у ерда жойлашган корхоналарнинг узлуксиз ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишга ёрдам беради.



"Фарғона ҲЭТК" АЖ
Матбуот хизмати
Мавзуга оид
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
17:36 / 26.05.2026