Уч вилоятдаги туроператорларга автомобиллар импортида имтиёзлар берилди
Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятларидаги туроператорларга транспорт воситалари импорт қилинаётганда божхона божини амалдаги ставканинг 50 фоизи миқдорида тўлашга рухсат берилди.
Президентнинг “Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида рўйхатга олинган туроператорларга, истисно тариқасида, ушбу ҳудудларда хизмат кўрсатиш учун двигатель ҳажми 2,4 литрдан кам бўлмаган юқори ўтиш қобилиятига эга транспорт воситалари импорт қилинаётганда божхона божини амалдаги ставканинг 50 фоизи миқдорида, қолган қисмини олиб кирилган санадан бошлаб 3 йил давомида тўлашга рухсат этилди.
Белгиланишича, бунда ушбу транспорт воситаларига давлатнинг рўйхатга олиш рақам белгиларининг алоҳида сериялари берилади ва улардан тегишинча фақат Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудида фойдаланишга рухсат этилади.
Мавзуга оид
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
11:49 / 06.11.2024
Айрим шахсларга темирйўл транспорти ва автобус учун бепул чипталар берилади
15:11 / 05.11.2024
Хусусий тадбиркорлар олиб кираётган машиналар учун яна бир янги тартиб жорий қилинди
21:49 / 04.11.2024