Рустам Камаловга отасидан мерос бўлиб қолган, Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани 19-мавзесида жойлашган 32-уйдаги 48-хонадон тергов органининг асоссиз хатлови ва суднинг ноқонуний ҳукмига биноан, 2009 йилда давлат эгалигига ўтказилади. 2011 йили аукцион савдосига қўйилгач, уни Олий суд маҳкамаси 58 миллион 500 минг сўмга сотиб олган. Оила аъзолари ҳайдаб чиқарилгандан сўнг бу квартира Олий суд ходимларига хизмат уйи сифатида берилган. Р.Камаловнинг эса шу вақтгача адолат истаб бормаган идораси қолмади.
Ниҳоят, 2018 йил 26 январда жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди бу можарони кассация босқичида кўриб чиқади. Шу асно қуйи суд ҳукмини ноқонуний деб топади ва фуқарога уйини қайтариш тўғрисида ажрим чиқаради. Бироқ..
«Айбинг шу уй сеники бўлгани»
Орадан кўп ўтмай ғалати воқеа рўй беради. Ўша ажрим Олий суд маҳкамасининг хўжалик бўлими мудири, аниқроғи, алоҳида юридик шахс ҳисобланмаган, ташкилот таркибий тузилмасидаги бўлим ходими ими-жимида киритган шикоят асосида Олий судда назорат тартибида кўриб чиқилди. Пировардида Р.Камаловга уйнинг ҳозирги кундаги баҳосидан 8-9 баробар кам миқдорда пул қайтарилиши лозим деб топилади.
Табиийки, Р.Камалов яна ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиб, тегишли идораларга тинимсиз мурожаатлар йўллай бошлади. Аммо Олий суд раҳбарияти томонидан суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб топилгани сабабли ҳар сафар унга шикоятлари қаноатлантирилмай қолдирилгани ҳақида маълум қилинди.
Олий суд ноҳақ, уй эгасига қайтарилиши шарт!
Кейинчалик масалага Сенатнинг суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Б.Матмуратов холисона муносабат билдирди. У Р.Камаловга нисбатан Олий суд томонидан адолатсизлик қилинганини рўй-рост эътироф этди. Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази ҳам Олий суд қатор қонун нормаларига риоя қилмаганини таъкидлаб, иш бўйича одилона қарор қабул қилинишида амалий ёрдам кўрсатишни сўраб, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев номига илтимоснома


















