Жамият | 08:48 / 25.06.2020
4645
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда фуқарога 373 млн сўм пулларини бермасдан келаётган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи 42 ёшли Ж.М. ариза билан мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

У Китоб тумани Янгиқишлоқ қишлоғида яшовчи Л.Х. ва Б.Х.га 2018 йил ноябрь ойининг бошларида 1,5 миллиард сўмлик металл профнастил маҳсулотлари берганлигини, улар пулларнинг бир қисмини бериб, қолган 373 млн. сўм пулларни ҳозирги кунга қадар бермай келаётганлигини, пулларини Л.Х. ва Б.Х.дан ундириб бериб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳолат юзасидан Китоб туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар, оғзаки ёки ёзма равишда келишувларни тузганда эҳтиёт бўлишингизни сўраймиз, зарурият туғилганда нотариус ёки юрист хизматидан фойдаланишингизни сўраймиз”, - дейилади маълумотда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид