Ўзбекистон | 23:11 / 26.06.2020
16361
2 дақиқада ўқилади

Бугун 161 бемор тузалди, жами соғайиб чиққанлар сони 5 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудидаги тиббиёт муассасаларидан яна 125 бемор соғайиб чиққани ва шу вақтгача тузалганлар сони 5038 нафарга етгани ҳақида хабар берди.

Бугун Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 14 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 14 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 34 нафар, шаҳар 3-сон туғруқ мажмуасида 7 нафар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 19 нафар, Навоий вилоятида 14 нафар, жами 125 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига  кузатилди.

«Шундай қилиб, пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларида яна 87 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида касалликдан соғайганлар сони 2860 нафарга етди. 

Қорақалпоғистон Республикасида шифокорларимизнинг фидойилиги сабаб коронавирусдан тузалганлар сони 141 нафарга етиб, коронавирусдан холи ҳудудга айланмоқда.

Эндиликда Қашқадарё вилоятида инфекциядан фориғ бўлганлар сони 42 нафарни ташкил этмоқда.

Навоий вилоятида эса коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 237 нафарга етди», дейилади хабарда.

Бундан аввалроқ Тошкентда яна 36 нафар бемор коронавирусдан фориғ бўлгани хабар қилинганди.

Шундай қилиб, бугун юртимизда шу соатгача 161 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5038 нафарни ташкил этмоқда.

Айни вақтда шифохоналарда 2262 бемор даволанмоқда, улардан 19 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид