INVENTO International School: болаларнинг ҳар томонлама баркамол ривожланишлари учун қандай шароитлар зарур?
INVENTO International School болаларнинг қобилиятларини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш зарурати ҳақида маслаҳат беради.
INVENTO International School – бу ўз олдига 2 дан 7 ёшгача бўлган болалар учун сифатли мактабгача таълим тақдим этиш мақсадини қўйган Tashkent City худудида жойлашган янги лойиҳа. INVENTO болалар боғчасида тарбияланувчиларнинг ривожланишлари ҳамда улардаги энг сара хислатларни тарбиялаш учун барча имкониятлар барпо этилган.
INVENTO боғчаси ҳар бир жабҳада ўз тарбияланувчиларига бўлган меҳр билан ҳаракат қилади, таълим ва тарбия жараёни эса Халқаро Бакалавриат (IB PYP) дастури билан тўлиқ мувофиқликда амалга оширилиб, унда ҳар бир боланинг қобилиятларини тўлиқ очиб беришга қаратилади.
Ўйин шаклидаги таълим услуби
Гуруҳлардаги ўйин шаклидаги дарслар ҳақиқатан ҳам энг самарали ўқитиш услубларидан бири ҳисобланади. Чунки, ўйин жараёнида бола мустақил қарор қабул қилиш ва тенгдошлари билан келишишни ўрганади. Натижада, унда таҳлилий фикрлаш билан биргаликда ижтимоий кўникмалар ҳам ривожланади. INVENTO боғчасида академик дарслар ривожлантирувчи ўйинлар билан кетма-кетликда олиб борилади.
Ушбу мақсадлар учун боғчада KIDZANIA барпо этилган. Бу ерда болалар мини-шаҳарчанинг аҳолиси бўлиб, улар ўзларини турли касб эгалари: ўт ўчирувчи ва шифокордан тортиб то телефон алоқа операторигача бўлган мутахассисликларда синаб кўришлари мумкин. KIDZANIA шаҳарчасидаги ўйин давомида тарбияланувчилар ўзаро муносабатлар ўрнатишни ҳамда ҳар бир касбнинг заруратини англаб етадилар.
Ижодий қобилиятларга урғу бериш
Ижод болаларнинг фикрлашлари учун кучли туртки бўла олади. Болалар ўткир зеҳнли ҳамда креатив фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришлари учун бой ижодий муҳит керак бўлади.
INVENTO – бу ҳақиқий ижодий машқ майдони бўлиб, у ерда болалар маҳсус арт-хонадаги улкан тасмаларда расм чизишни ўрганишлари, кенг хореография залида рақс тушишлари ва амфитеатрда ота-оналарини актёрлик маҳоратлари билан хурсанд қилишлари мумкин.
Овқатланиш дастури
Овқатланиш сифати фарзанднинг қанчалик жисмонан бақувват, соғлом ва ривожланган бўлишини белгилаб беради. INVENTO International School боғчасида махсус беш маҳал овқатланиш дастури ишлаб чиқилган бўлиб, у болаларнинг соғлиги учун зарур оқсил ва углеводлар, витамин ва минералларга бой таомларни ўз ичига олади. Аллергияга мойил ёки маълум турдаги маҳсулотни истемол қилиниши тақиқланган болалар овқатланишига бўлса алоҳида эътибор қаратилади.
Тарбияланувчилар рациони турли бошоқли ва донли маҳсулотлардан бўтқалар, табиий гўшт ва сут маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар, фойдали шўрва, салат ва албатта десертлардан ташкил топган. Таомларнинг сифатини Ўзбекистон ошпазлар ассоциациясига кирувчи мутахассислар назорат қилиб борадилар.
INVENTO International School болалар боғчасининг яратилишида маҳаллий ҳамда хорижий педагоглар, психологлар, диетолог ва хоказо мутахассисларнинг энг илғор ғоялари мужассамлашган. Ўнлаб профессионаллар меҳнати эвазига боғчада болалар учун уларнинг ўз уйларидаги каби меҳрга тўла шароитларни яратишга муваффақ бўлинди. Ҳар бир ота-она эса INVENTO бўйлаб экскурсияда юқорида келтирилган сўзларнинг гувоҳи бўлиши мумкин.
Телефон: (+998) 71 210-99-99
Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, 4А, Tashkent City ХИМ
Сайт: invento.uz
Telegram: t.me/Inventouz
Instagram: @Inventouz
Facebook: fb.com/Inventouz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
11:00 / 12.10.2020
INVENTO халқаро мактаби биринчи синфга қабул ҳақида эълон қилади
10:59 / 01.10.2020
INVENTO устоз ва мураббийлар куни билан муборакбод этади
11:00 / 22.09.2020
INVENTO UIS баркамол авлодни тарбиялашга йўналтирилган таълим таклиф этади
15:00 / 28.08.2020