«Маълумки, Андижон шаҳар ички ишлар органлари ходимлари томонидан фуқаро А.Абдукаримовга етказилган тан жароҳати натижасида у вафот этган эди. Айни пайтда марҳум А.Абдукаримовга нисбатан содир этилган жиноят иши бўйича суриштирув-тергов ҳаракатлари шахсан Бош прокурор назоратида.
Шу билан бир қаторда, ушбу салбий ҳолат вужудга келишига сабаб бўлган шарт-шароитларни ўрганиш ва келгусида бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан миллий превентив механизм доирасида Омбудсманнинг Минтақавий вакили, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти ҳамда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг Андижон вилояти бўйича вакиллари иштирокидаги эксперт гуруҳи таркибида Андижон вилоятида жойлашган бир қатор ички ишлар бўлимлари, шахслар ушлаб турилган, ўз эрки билан чиқиб кета олмайдиган жойлар ва тергов ҳибсхонасида жорий йилнинг 22-23 июнь кунлари мониторинг ўтказилди.
Мониторинг давомида Андижон вилоятида жойлашган 3-сон тергов ҳибсхона, Андижон вилояти ИИБ маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган Махсус қабулхона ва Аниқ яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация этиш Маркази, шунингдек, Андижон шаҳар ички ишлар бошқармаси, Балиқчи ва Қўрғонтепа туманлари ички ишлар бўлимларидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ҳамда Андижон шаҳар ички ишлар бошқармасининг 4- ва 6-сон ички ишлар бўлимларида эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланилган ёки вақтинча ушлаб турилган шахслар учун яратилган шароитлар ҳамда уларга нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турлари қўлланишининг олдини-олиш учун кўрилаётган чора-тадбирлар ўрганилди.
Шунингдек, мониторинг жараёнида эксперт гуруҳи аъзолари марҳум А.Абдукаримов яшаб келган хонадонга ташриф буюрди ва унинг яқин қариндошларига ҳамдардлик билдиришди. Ташриф жараёнида омбудсман ходимларига марҳум А.Абдукаримовнинг синглиси М.Ибрагимова жиноят содир этган ички ишлар ходимларига нисбатан қонуний чора кўришни сўраб мурожаат қилди.
Бу ҳақда биз батафсил маълумот бермоқчи эдик. Аммо, бугун, Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар режаси (Йўл харитаси) юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори, академик А.Саидов ўз чиқишида Омбудсманнинг минтақавий вакилига танқидий фикрлар билдирди.
Марҳум А.Абдукаримов ички ишлар органлари ходимлари томонидан етказилган тан жароҳати натижасида вафот этганлиги ҳақида интернет нашрларида хабар тарқагач, ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан ўрганилиб, алоҳида назоратга олинди ва 14 июнь куни Омбудсман томонидан муносабат ва марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик
Омбудсман Акмал Саидовнинг танқидига жавоб қайтарди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) матбуот хизмати Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидовнинг Андижондаги қийноқ масаласида Омбудсманнинг минтақавий вакилига нисбатан билдирган танқидий фикрларига жавоб қайтарди.















