Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИҚХММИ: институт илмий-ўқув марказида Ўзбекистон-Исроил замонавий суғориш технологиялари демонтрацион маркази ташкил этилади
25 июнь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида, институт ректори профессор Ў.Умурзаков ва Исроил давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Эдди Шапира ўртасида навбатдаги ишчи учрашув ўтказилди. Учрашув чоғида томонлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Муҳокамалар натижасида томонлар ҳар икки мамлакат учун манфаатли бўлган лойиҳа – ТИҚХММИда Исроилнинг етакчи компаниялари томонидан ишлаб чиқилган замонавий суғориш техникаси ва технологияларини намойиш этувчи демонстрацион майдон ҳамда биргаликда талабалар учун ўқув, мутахассислар учун эса малака ошириш курсларини ўтказиш имконини берувчи ўқув марказини барпо этиш бўйича келишиб олдилар.

Ҳамкорликда ТИҚХММИнинг илмий-ўқув марказида 0,6 гектар майдонда барпо этиладиган “Ўзбекистон-Исроил замонавий суғориш техника ва технологиялари демонстрацион майдони”да Исроилнинг дунёда етакчилардан ҳисобланган Netafim компаниясининг сўнгги русумдаги замонавий маҳсулотлари ўрнатилади ва реал шароитларда эксплуатация қилинади.
Мазкур демонтрация майдони негизида ўқув-малака ошириш синфлари ташкил этилиб, талабаларнинг ўқув амалиётлари билан бирга ТИҚХММИ ва Исроилнинг Машав ташкилоти ҳамда бошқа манфаатдор томонилар билан ҳамкорликда мутахассислари учун малака ошириш курсларини ўтказишга мўлжалланган марказ ташкил этилади. Учрашув қатнашчилари томонидан бундай марказ республикада тежамкор суғориш технологияларини кенг тарқалиши ва барқарор ишлашини таъминлашда муҳим вазифани бажариши алоҳида эътироф этилди.
ТИҚХММИ Матбуот хизмати
Мавзуга оид
15:31 / 24.06.2025
Миллий тадқиқот университетида “Битирувчи - 2025” тадбири ўтказилди
12:00 / 09.10.2024
“ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети яна бир нуфузли рейтингда дунёнинг ТОП-1000 талик университетлари сафидан жой олди
13:15 / 06.06.2024
ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университети халқаро рейтингда 547-поғонани эгаллади
14:00 / 25.10.2023